АсосийDunyo

Голландиялик астронавт фазодан тасодифан 911 га қўнғироқ қилди

'Голландиялик астронавт фазодан тасодифан 911 га қўнғироқ қилди'ning rasmi

Голландиялик астронавт Андре Кейперс фазодан туриб қўнғироқ қилганда, тасодифан Американинг 911 қутқарув хизматига тушди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Андре Кейперснинг сўзларига қараганда, у Хьюстондаги Жонсон фазо марказининг 9011 рақамли телефонига қўнғироқ қилмоқчи бўлган, аммо вазнсизлик туфайли 911 рақамини териб юборган. Эртаси куни эса нима учун қутқарув хизматига қўнғироқ қилгани ҳақида электрон почтасига хат келган.

Маълум бўлишича, қутқарувчилар гуруҳи Ер ва станция ўртасида алоқани боғлаб турувчи хонага етиб келиб, уни кўздан кечиришган.

"Қутқарувчиларнинг менинг олдимга чиқишмаганидан бироз хафа ҳам бўлдим", — деб ҳазиллашди Кейперс.

    Бошқа янгиликлар