1

Бош прокуратура Хўжаобод​даги ҳайвонот боғида юз берган фожиа бўйича расмий маълумот берди

ЖАМИЯТ 03.01.2019, 16:28
Бош прокуратура Хўжаобод​даги ҳайвонот боғида юз берган фожиа бўйича расмий маълумот берди

Аввалроқ, Андижондаги ҳайвонот боғида шер қоровулнинг ўлимига сабаб бўлгани хабар қилинганди.

Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилишича, 2018 йил 30 декабрь куни соат 16:30 лар чамасида, «USMONOBOD FAYZI» МЧЖга қарашли Хўжаобод тумани Хидирша МФЙда жойлашган, ишга туширилмаган «Ҳайвонот боғи» соқчиси Х.А., жамиятда ҳеч ким йўқ вақтда, бу жойда боқилаётган 2 та шер йиртқич ҳайвони ёнига улар билан ўйнаш мақсадида бориб, қафас ичига кирганида, шерлар Х.А.га ташланган.

Суд-тиббий экспертизасининг олинган дастлабки маълумотномасига кўра, «бўйин ва тананинг бошқа соҳаларида кўплаб очиқ яралар, тананинг орқа юзасида кўплаб ўткир ботиқ яралар жароҳатлари» етказилиши ва ўткир қон томир етишмовчилиги натижасида воқеа жойида вафот этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойига туман прокурори, унинг 1-ўринбосари, туман ИИБ бошлиғи ва тезкор тергов гуруҳи етиб борган.

Терговга қадар текширув туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан олиб борилмоқда.

Терговга қадар текширув давомида 2018 йил 30 декабрь куни Суд-тиббий ва суд-криминалистик экспертизалари тайинланган.

Шунингдек, 2018 йил 31 декабрь куни «Андижон вилояти бандлик бош бошқармаси»га «Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги» қоида талаблари бузилган ёки бузилмаганлиги юзасидан текширув тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1