1

“Тошкент денгизи”да ҳарбий спортчилар ёшларга мастер-класс ўтди

ЖАМИЯТ 06.01.2019, 20:42
“Тошкент денгизи”да ҳарбий спортчилар ёшларга мастер-класс ўтди

Мудофа вазирлиги Спорт клубининг таниқли спортчилари Tуябўғиз сув омбори (Тошкент денгизи)да спортчи-ёшларга байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича мастер-класс ўтказишди.

Унда Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзоси лейтенант Вадим Менков, шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскарлар Герасим Кочнев ва Олга Умарова каби қатор спорт усталари ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Таъкидлаш керакки, лейтенант Вадим Меньков байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича 4 карра Осиё ўйинлари ғолибига айланган илк спортчи, Халқаро каноэ федерацияси томонидан дунёнинг 2009 йилдаги “Энг яхши каноэчиси” деб топилган эди.

Шунингдек, машғулотда ҳали мактаб ўқувчиси бўлсада, каноэда эшкак эшиш бўйича спорт устасига айланиб улгурган Гулбаҳор Файзиева (юртимизда ўз йўналишида энг биринчи бўлиб Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган) ҳамда спорт устаси, “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Дилноза Раҳматова ҳам иштирок этди.

Мастер-класс жараёнида 2018 йили байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича “Йилнинг энг яхши мураббийи” дея эътироф этилган Мудофаа вазирлиги спорт клуби катта мураббийи Екатерина Заркова ёшларга ҳаётий маслаҳатларини бериб борди. Дунё тан олган спортчилар билан ўтказилган машғулотлар барча иштирокчиларни юксак марралар сари чорлагани шубҳасиз.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1