2019 йил 12 январь куни Қашқадарё вилоятининг Косон тумани Майдаёбу маҳалласида яшовчи 17 ёшли Х.А. бирга яшовчи бобоси Й.А.га тегишли, ИИБ рўйхатида бўлган ов милтиғини хеч кимга билдирмасдан уйидан олиб чиқиб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Х.А. маҳалласи ҳудудидаги дала майдонида ов қилмоқчи бўлиб, ўқни алмаштираётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида милтиқ отилиб, ўқ ўнг оёқ тизза қисмига тегиб, жароҳат билан касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






