Британия парламенти қуйи палатаси Лондон ва Европа Иттифоқи томонидан Brexit бўйича тайёрланган келишувга қарши овоз берди, деб хабар қилмоқда ТАСС нашри.
202 депутат уни маъқуллаб овоз берган бўлса, 432 депутат эса қаршилик билдирган. Бу вазиятда Буюк Британия Европа Иттифоқидан келишув тузмасдан чиқиши ёки қайта референдум ўтказиши ёхуд Европа Иттифоқи билан музокараларни қайта олиб бориши керак. Шунингдек, навбатдан ташқари умумий сайловлар бўлиб ўтиши ҳам мумкин.






