Мальтада дунёга келган камёб йўлбарс боласи Истанбул ҳайвонот боғига олиб келинди, дея хабар қилмоқда ТАСС нашри.
“Қулупнай” деб номланган ушбу жонивор жуда кам учрайдиган рангдалиги билан ноёб ҳисобланади. У рецесис ген туфайли шу рангда туғилган. Бу рангдаги йўлбарслар дунёда фақат 12 та саналади. Айни вақтда 2,5 ойлик “Қулупнай”нинг аҳволи яхши бўлиб, ҳайвонот боғи ходимлари уни алоҳида парвариш қилишмоқда.






