АсосийSport

Ўзбекистон - Австралия учрашувини бошқарадиган ҳакамлар гуруҳи маълум

'Ўзбекистон - Австралия учрашувини бошқарадиган ҳакамлар гуруҳи маълум'ning rasmi

21 январь куни Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияга қарши майдонга тушади. Учрашув Ал-Айн шаҳридаги "Халифа бин Зайд" стадионида бўлиб ўтади.

Мазкур баҳсни қатарлик ҳакам Абдулраҳмон Иброҳим Ал-Жассим бошқариб боради. Унга ён чизиқларда ҳамюртлари Толиб Салим Ал-Марри ва Сауд Аҳмад Ал-Мақалеҳ ёрдам беришади.

Дарвоза ортида қатарлик Ҳамис Муҳаммад Ал-Маррий ва Аҳмад Абу Бакр Саид Ал-Каф ишлайди. Тўртинчи ҳакам Дения Гедара Палита - Шри-Ланкадан.

    Бошқа янгиликлар