2019 йил 21 январдан "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси "Тошкент-Термез-Тошкент" йўналиши бўйича қўшимча рейсларни жорий этади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Парвозлар жадвали қуйидагича:
Тошкент (19:20) - Термиз (20:40)
Термиз (21:20) - Тошкент (22:30)
Парвоз Boeing-757 замонавий самолётида амалга оширилади.
"Авиачипталарни Ўзбекистон Республикасининг шаҳарларидаги кассалар, шунингдек, расмий веб-сайтида сотиб олиш мумкин", - дейилган хабарда.






