Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги давом этмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун турнирдаги энг муҳим ўйинларидан бирини ўтказади.
Эктор Купер шогирдлари Осиё Кубогининг 1/8 финал босқичида Австралия терма жамоасига қарши майдонга тушадилар. Учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да, Ал Айндаги «Халифа бин Зайд» стадионида бошланади. Баҳсни қатарлик FIFA рефериси Абдулраҳмон Иброҳим Ал-Жассим бошқариб боради.
Учрашувда терма жамоамиз аъзолари оқ, австралияликлар эса сариқ либосда ҳаракат қиладилар. Ўйин «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Осиё Кубоги-2019. 1/8 финал.
БАА. Ал Айн. «Халифа бин Зайд» стадиони. 18:00 (Тошкентда 19:00)
Австралия – Ўзбекистон
Ҳакамлар: Абдулраҳмон Иброҳим Ал-Жассим, Толиб Салим Ал-Марри, Сауд Аҳмад Ал-Мақалеҳ (Қатар)






