Афғонистоннинг Вардак вилоятидаги ҳарбий ўқув базасида портлаш рўй берди, деб хабар бермоқда РенТВ.ру нашри.
Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳодиса натижасида аввал 12 нафар ҳарбий ҳалок бўлган. Кейинчалик эса қурбонлар сони 125 нафар эканлиги хабар қилинган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, худкуш террорчи бомба жойланган автомобилни база олдида портлатиб юборган. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни Толибон терористик гуруҳи ўз зиммасига олмоқда.






