1

Ўзбекистонга ҳафта охирида илиқ кунлар қайтади

ЖАМИЯТ 24.01.2019, 09:52
Ўзбекистонга ҳафта охирида илиқ кунлар қайтади

Ўзгидромет хабарига кўра, республиканинг баъзи ҳудудларида термометр кўрсаткичи -12 даражагача тушгач, энди ҳафта охирига келиб 15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида 25-27 январ кунлари кундузи 3-8 даража илиқ, оқшом 2 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Бухоро вилоятида ёғингарчилик кузатилмайди. Оқшом ноль градус, кундузи эса 12-15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида илиқ об-ҳаво кузатилади: кечаси – ноль градусдан 2 даража совуқ, кундузи - 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида айрим жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати плюс 12-17 даража кўтарилади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси - 0-5 градус, кундузи - 5-8 даража, баъзи жойларда 10 даража илиқ бўлиши мумкин.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кузатилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Кечаси ҳаво ҳарорати - 3-8 даража, кундузи - 3 -8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1