Франция пойтахти Париждаги банклардан бирида босқинчилик жинояти содир этилди, дея хабар берди НТВ.ру нашри.
Воқеа Елисей майдони яқинидаги банкда рўй берган. 4 нафар қуролланган шахслар эрта тонган бинога бостириб киришган. Улар ходимларни боғлаб қўйиб, сейфларни бўшатишган. Пуллар ва қимматбаҳо буюмларни олган жиноятчлар банкдан ҳеч кимга жароҳат етказмай чиқиб кетгани хабар қилинмоқда. Полиция эса орадан анча вақт ўтиб воқеа жойига етиб келган. Пулларнинг аниқ миқдори эълон қилингани йўқ.






