Бугун, 29 январ куни Фарғонада ер силкиниши қайд этилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Тошкент вақти билан соат 11:16 да Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлган.
Маълум қилинишича, зилзила Тошкентдан 224 км узоқликда юз берган.
Ер силкиниши Наманганда 2 балл, Андижонда 2 балл ва Фарғонада 3 баллни ташкил этган.






