АсосийJamiyat

Пскентда яшовчи фуқаро ҳайдаб қочган автомашинаси билан йўл транспорт ҳодисасини содир этди

'Пскентда яшовчи фуқаро ҳайдаб қочган автомашинаси билан йўл транспорт ҳодисасини содир этди'ning rasmi

2019 йил 1 февраль куни соат 21.30 ларда Тошкент вилоятининг Пскент тумани Майлобод маҳалласида яшовчи О.Ф. маст ҳолда Ойбек маҳалласи ҳудудида жойлашган “Анор” чойхонаси олдида қаровсиз қолдирилган Митан маҳалласида яшовчи Ш.Д.га тегишли “ВАЗ-2106” русумли автомашинани ҳайдаб қочган.

Натижада А.Темур кўчасида ушбу автомашина бошқарувини эплай олмай, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва фуқаро М.А. бошқарувидаги бошқа бир “Nexia” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Кўрилган чоралар натижасида О.Ф. қўлга олинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар