АсосийДунё

Хитойда шарқ тақвими бўйича Янги йилни кутиб олишди (видео)

Хитойликлар шарқ тақвими бўйича Янги йилни қарши олишди. Пойтахтда байрам муносабати билан...

'Хитойда шарқ тақвими бўйича Янги йилни кутиб олишди (видео)'ning rasmi

Хитойликлар шарқ тақвими бўйича Янги йилни қарши олишди. Пойтахтда байрам муносабати билан тадбирлар уюштирилди.

Янги йил олди Хитойда ҳамма кўчалар ва уйлар гуллар, гирляндалар билан безалади, эшикларга эса бахт ва омадни акс эттирувчи иероглиф чизилади.

Янги йил кириб келишига саноқли дақиқалар қолганда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин халқни байрам билан табриклади. Хитой раҳбари ўз нутқида ўтаётган 2018 йилни узоқ иш куни тугаб, бутун оила аъзоларининг дастурхон атрофида йиғилганига қиёслади.

Хонандалар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди, артистлар рақсларга тушиб цирк намойишларини кўрсатиб беришди. Томошабинлар учун театр томошалари ва турли хил шоулар ташкил этилди.

Байрам сўнггида фейерверклар отилди.

    Бошқа янгиликлар