АсосийDunyo

Сайёрамиздаги энг иссиқ масканлар

'Сайёрамиздаги энг иссиқ масканлар 'ning rasmi

Британиянинг The Independent нашри сайёрамизда энг жазирама масканлар рўйхатини эълон қилди, дея хабар бермоқда БЕЛТА нашри.

Биринчи ўрин Калифорниядаги Ажал Водийсига насиб этган. Бу ерда ҳаво ҳарорати 50 даражагача етади.

Рўйхатга Ливиянинг 48 даражагача иссиқ бўладиган Ал-Азизия ва Суданнинг деярли булут бўлмайдиган Вади-Халфа шаҳарлари кирган.

Шунингдек, рўйхатдан Дашти-Лут (Эрон), Тират-Цви аҳоли пункти (Исроил), Тимбукту провинцияси (Мали), Кебили провинцияси (Тунис), Гадамес воҳаси (Ливия) ва Бандар-Маҳшаҳр шаҳри (Эрон) ҳам ўрин олган.

    Бошқа янгиликлар