АсосийDunyo

Янги Зеландияда ўрмон ёнғинлари авж олмоқда

'Янги Зеландияда ўрмон ёнғинлари авж олмоқда 'ning rasmi

Янги Зеландияда бир ҳафтадан буён давом этаётган оммавий ўрмон ёнғинлари тобора авж олиб бормоқда, дея хабар бермоқда Вести нашри.

Жанубий оролдаги уйлардан яна минглаб одамлар эвакуация қилинди. Ҳозирга келиб аланга 2300 гектардан ортиқ майдонни эгаллагани хабар қилинмоқда. Тинимсиз эсаётган шамол туфайли табиий офат зонаси тобора кенгайиб бормоқда. Алангага қарши кураш учун 150 дан ортиқ ўт ўчирувчилар, 23 та вертолёт жалб қилинган.

    Бошқа янгиликлар