Жорий йилнинг 14 февраль куни Қамчиқ довонида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши, туман тушиб кўринишнинг 50-100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги 15-18 метр секундгача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши, йўлнинг музлаши кутилмоқда.
«Ҳурматли ҳайдовчилар ҳаракатланишдан олдин автомашинангизни техник созлигига ва мавсумий автошиналардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланишингизни тавсия этамиз», - дейилади ФВВ хабарида.






