АсосийJamiyat

Бекободдаги хонадонда қиймати 605 миллион сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотлари сақланаётгани аниқланди

'Бекободдаги хонадонда қиймати 605 миллион сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотлари сақланаётгани аниқланди'ning rasmi

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги тамаки маҳсулотлари фош қилинди.

Вилоятнинг Бекобод туманида жойлашган фуқаро А.Ж.га тегишли хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, хонадоннинг махсус тайёрланган ертўласида қиймати 605 млн. 440 минг сўмлик, 13760 қути “Business Royals” номли тамаки махсулотлари ноқонуний сақланаётганлиги фош қилинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар