Хорижий олий таълим муассасалари тажрибаларини ўрганиш, қўшма таълим дастурлар асосида ташкил этилаётган таълим йўналишлари истиқболини муҳокама этиш мақсадида Қўқон давлат педагогика институти делегацияси Россия Федерациясида хизмат сафари билан бўлиб турибди. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф давомида Россия касб-ҳунар педагогика университети раҳбарияти билан қўшма таълим дастурлар асосида Қўқон давлат педагогика инстситутида ташкил этилаётган Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича музокаралар олиб борилди.
Қўшма таълим дастурининг ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнига татбиқ этиш бўйича икки томондан иштирок этадиган профессор-ўқитувчилар таркиби ҳам шакллантирилди.






