“Бурундор” деб номланган янги тошбақа тури топилди, дея хабар қилмоқда РИА Новости нашри.
Ушбу тур тошбақалар, аниқланишича, Россия, Хитой, Корея ва Шарқий Осиёнинг бошқа мамлакатларида учрар экан. Ҳозирда улар камёб бўлгани учун Қизил китобга киритилди.
“Бурундор” тошбақаларни сақлаб қолиш учун бир қатор чора-тадбирлар олиб борилишига қарамасдан, жониворлар қарийб йўқолиб кетиш арафасида турибди.