1

Божхоначилар ноқонуний товарлар айланмасига чек қўйишди

ЖАМИЯТ 19.02.2019, 17:58
Божхоначилар ноқонуний товарлар айланмасига чек қўйишди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан божхона чегаралари орқали олиб ўтилаётган товар-моддий бойликларини божхона назоратидан яшириб ҳамда божхона расмийлаштируви бўйича ҳужжатларга маълумотларни нотўғри киритиш орқали олиб киришга уриниш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу турдаги қонунбузарлик ҳолатларининг олди олинмоқда.

Жумладан, “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан пойтахтимизда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор номига хориждан келтирилган “Совутгичлар учун изоляцион материал” божхона кўригидан ўтказилганда божхона юк декларациясида ҳамда йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган товарлардан ортиқча вазни салкам 900 кг бўлган 141 рулон “Совутгичлар учун изоляцион материал” ҳамда ҳужжатларда кўрсатилмаган 100 метр совутгич трубаси учун ҳимоя воситаси борлиги маълум бўлди. Божхона юк декларациясидан “тушиб” қолган мазкур ортиқча товарларнинг умумий қиймати 30 миллион сўмни ташкил қилар экан.

Шунингдек, “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан фуқаро Ю.Б. номига келтирилган “Соч учун хина” товари божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилганида, ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча умумий қиймати салкам 53,5 миллион сўмлик 35 минг 640 дона “соч учун хина” товари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан якка тартибдаги тадбиркор М.Г. номига келган “Авто эҳтиёт қисмлари” товарлари божхона кўригидан ўтказилганида, йўл ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 24,7 миллион сўмлик оғирлиги салкам 700 кг ни ташкил этган 5 турдаги автомобиль эҳтиёт қисмлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1