Ш.Алиқулова Россияга бориш учун чипта сотиб олиб, тайёргарликни кўрди. Белгиланган вақтда яқинлари билан хайрлашиб, аэропортга келиб, чипталарни расмийлаштириш бўлимида чипта қалбаки эканлигини билиб қолди.
Шунда Ш.Алиқулова дарҳол бу ҳақда ички ишлар бўлимига хабар қилади, деб ёзади Zarnews.uz нашри.
Чипта сотиб олинган жой, яъни Самарқанд шаҳридаги Кафтархона кўчасида бу пайтга келиб авиакассанинг изи ҳам йўқ эди. Суриштирув натижаларига кўра, фирибгарлар вақтинча жойни ижарага олиб, авиакасса сифатида бирмунча вақт фаолият кўрсатган.
Тезкор тадбирлар натижасида фирибгарларнинг шахси аниқланди. Улар 24 нафар фуқарога Туркия ва Россия давлатларига авиачипта сотишга улгурган.
Айни кунда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда. Шунингдек, жабрланувчиларга пулларини қайтариш чоралари қўрилмоқда.






