Аҳоли узоғини яқин қилиш, уларнинг мурожаатлари билан танишиб, муаммоларининг ечимини ҳал этиш мақсадида, Тошкент шаҳрида ва пойтахтимизнинг 11 та туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилган.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан уларга "Кобальт" русумидаги хизмат автомашиналари топширилди.






