АсосийJamiyat

"Ишонч телефони"га келиб тушаётган мурожаатлар қандай ҳал этилмоқда?

'"Ишонч телефони"га келиб тушаётган мурожаатлар қандай ҳал этилмоқда?'ning rasmi

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг алоқа, ахборотлаштириш соҳасида мавжуд масалалар, муаммолар юзасидан юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича 1199 қисқа рақами орқали “ишонч телефони” ишга туширилган эди.

Ҳозирги кунгача "Ишонч телефони" орқали 67 та мурожаат келиб тушган, булардан 33 таси ижобий ҳал қилинган бўлиб, 18 тасига ҳуқуқий маслаҳат берилган, 16 таси ўрганиш жараёнида. Вазирлик томонидан мурожаатлар ўртача 10 кун муддатда кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазирликка 2018 йил мобайнида жами 5267 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 3647 таси яъни 69% мурожаатлар ижобий ҳал қилинган.

    Бошқа янгиликлар