1

ДХА: Энди банк ҳисоб рақамини онлайн тарзда ҳам очиш мумкин

ЖАМИЯТ 05.03.2019, 20:13
ДХА: Энди банк ҳисоб рақамини онлайн тарзда ҳам очиш мумкин

Давлат хизматлари агентлиги бизнес муҳитини яхшилаш йўлидаги яна бир янгиликни тақдим этди.

Агентлик матбуот хизматидан маълум қилишларича, бугундан бошлаб тадбиркорлар учун банк ҳисоб рақамини масофадан туриб очиш имконияти яратилди. Демак, энди ортиқча оворагарчиликларга чек қўйилди!

Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлар ўзига маъқул банкни танлайди. Сўнгра 5 дақиқа ичида банк ҳисобрақамини очади.

Бунинг 2 усули, яъни Давлат хизматлари марказларига ташриф буюриш ёки fo.birdarcha.uz орқали электрон хизматдан фойдаланиш мавжуд.

Тадбиркорлар бугун «Трастбанк» ва «Ипотекабанк» Тошкент шаҳридаги филиалларида ҳисобрақам очиши мумкин.

Ҳар куни банклар рўйхати кенгайиб боради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1