АсосийJamiyat

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти томонидан Бухоро вилоятида сайёр ўқув йиғини ўтказилмоқда

'Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти томонидан Бухоро вилоятида сайёр ўқув йиғини ўтказилмоқда'ning rasmi

“Такрорлаш билимларнинг онаси” дея устоз ва мураббийлар томонидан шогирдларга бежизга бот-бот эслатилмайди. Ўқув йиғинларидан кўзланган мақсад ҳам касбий билимларни хотирлаш, янгилаш, чуқурлаштириш ҳамда кўникма ва маҳоратларини доимий равишда мустаҳкамлаб боришни таъминлашдан иборат.

Сайёр ўқув йиғини Вазирликнинг Бухоро академик лицейида ташкил этилиб, унда Малака ошириш институти профессор ўқитувчилар ва тажрибали амалиёт ходимлари томонидан “Модуль тизими”да инновацион педагогик технологиялар, интерфаол методлар ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда ходимларга тушунча ва тавсиялар берилмоқда.

Ходимларга интерактив методлардан фойдаланиб, ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалаларни таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ечимини топиш йўллари ўргатилмоқда.

Бугунги кунда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини таъминлаш барча даражадаги идора ва ташкилотларнинг олдига қўйилган энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Шу боис, улар ўртасидаги ҳамкорлик механизмини ҳаракатга келтириш, мувофиқлаштириш ва тўғри йўлга бошлаш кўп жиҳатдан профилактика инспекторлари ҳиссасига тўғри келади. Ўқув йиғини давомида мазкур масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўқув йиғини якунида унда иштирок этган вилоятнинг барча шаҳар ва туман ички ишлар органлари раҳбарияти ҳамда профилактика инспекторларига белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.

Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати

    Бошқа янгиликлар