Украинанинг Одесса шаҳри полицияси томонидан катта миқдордаги гиёҳванд моддаларни мамлакат ҳудудига олиб кирилаётган пайтда қўлга олди. Умумий вазни 250 кгга тенг кокаин моддаси банан ортилган контейнерлар ичига яширилган.
Юк Одессага Эквадордан олиб келинаётган эди. Маълумотларга кўра, гиёҳванд модданинг қиймати қора бозорда 51 миллион долларга тенг.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Бироқ, уни содир этган шахслар тўғрисида маълумотлар йўқ.






