АсосийMadaniyat

Ёш санъаткорлар ҳам #kitobchallenge #kitobhadya хэштэгида иштирок этишмоқда

'Ёш санъаткорлар ҳам #kitobchallenge #kitobhadya хэштэгида иштирок этишмоқда'ning rasmi

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган китоблар совға қилиш тадбирида ёш эстрада хонандалари ҳам иштирок этишмоқда.

Жумладан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева пойтахтимиздаги 241–сон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилова 299-сон, хонандалар Ойбек ва Нигора 179-сон, Жаҳонгир Позилжонов 278-сон мактабларига боришиб, бир қанча китоблар совға қилишди. Эътиборлиси, улар бу тадбир орқали ўқувчилик даврларини ҳам завқ билан эсга олишди.

    Бошқа янгиликлар