АсосийDunyo

Японияда дунёдаги энг катта десерт тайёрланди

'Японияда дунёдаги энг катта десерт тайёрланди 'ning rasmi

Японияда дунёдаги энг катта десерт тайёрланди, дея хабар қилмоқда ТАСС нашри.

Япониянинг Хиросима шаҳри аҳолиси дунёдаги энг узун немис десерти “баумкухен”ни пиширишди ва бу натижа Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Таомни тайёрлашда 150 киши қатнашган. Бир ярим соат давомида тайёрланган пирог 20,87 метрга етган.

Баумкухен японларнинг ҳам энг севимли таомларидан бири ҳисобланади, уни Япониядаги ҳар қандай дўкондан топиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар