АсосийЖАМИЯТ

​Мобил қурилмаларни IMEI-коди бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун ҳақ олинмайди (видео)

1 апрелдан Ўзбекистонда маҳаллий GSM-операторлар тармоқларида фойдаланиладиган мобил қурил...

'​Мобил қурилмаларни IMEI-коди бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун ҳақ олинмайди (видео)'ning rasmi

1 апрелдан Ўзбекистонда маҳаллий GSM-операторлар тармоқларида фойдаланиладиган мобил қурилмаларни автоматик ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилади. Қурилмани автоматик рўйхатдан ўтказганлик учун ҳақ олинмайди.

Ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизими, шунингдек, GSMA ассоциацияси билан ахборот алмашинувини ўрнатишга, қолаверса, ўғирланган ёки йўқолган абонент қурилмалари рўйхати алмашинувини йўлга қўйиш имконини беради. Ҳозирги пайтда GSMA базасига 43 мамлакатнинг 118 та мобил оператори уланган.

GSMA билан ахборот алмашинуви бошқа мамлакатлар ҳудудида ўғирланган ёки йўқолган қурилмаларни ишлатишни чеклаш имконини беради. Айни пайтда, Ўзбекистон ҳудудида ва аксинча GSMA’га аъзо компаниялар тармоқларида Ўзбекистоннинг «қора рўйҳати»га киритилган қурилмаларни ишлатишнинг имкони бўлмайди.

Мобил қурилмаларни IMEI-код орқали рўйхатга олиш тизимини жорий этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги қарорида кўзда тутилган эди. «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУК тизим оператори этиб белгиланди.


    Бошқа янгиликлар