Жорий йилнинг 10-14 апрель кунлари “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Германия Федератив Республикаси Гёте институтининг Ўзбекистондаги филиали билан ҳамкорликда ўзбек ва немис маданий алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ҳар йили ананавий тарзда бўлиб ўтадиган “Шум бола – 2019” халқаро болалар кинофестивали ўтказилади.

Маълумот учун, “Шум бола – 2019” халқаро болалар кинофестивали "Premier hall" кинотеатрида ўтказилади.






