Португалиялик каноэда эшкак эшувчи Катарина Секейра ўлимидан икки ой ўтиб фарзанд дунёга келтирди, деб хабар қилмоқда The Sunнашри.
26 ёшли спортчи ҳомиладорликнинг 19-ҳафтасида кучли астма хуружи туфайли шифохонага ётқизилади. Уни кома ҳолатига туширишади, аммо бир неча ҳафтадан сўнг врачлар унинг мияси ўлик ҳолатда эканини маълум қилишади.
Ҳомиладорликнинг 32-ҳафтасида шифокорлар Катаринанинг қорнини ёриб, болани олишга мажбур бўлишади. Фарзанд дунёга келгач эса Сейкерадан тирикликни таъминлаш системаси узилади. Ўғил фарзанд 1,7 килограмм ҳолатда туғилган.






