АсосийЖАМИЯТ

Нукусда реабилитация марказига эга бўлган биринчи МТМ очилди (видео)

Нукус шаҳридаги реабилитация-таълим муассасаси Ўзбекистон Ре...

Нукус шаҳридаги реабилитация-таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 августдаги “Оролбўйи минтақаси болалари учун реабилитация марказига эга бўлган давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3909-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилди. Ушбу мактабгача таълим муассасаси 120-150 нафар имконияти чекланган тарбияланувчиларга мўлжалланган.

Нукус шаҳрида реабилитация-таълим муассасасининг қурилиши ва унинг жиҳозланиши хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг беғараз ёрдами ҳисобидан тўлиқ амалга оширилди.

Майдони 3 447 кв. метр бўлган икки қаватли бинода стандарт хоналардан ташқари бассейн, даволаш-жисмоний тарбия зали, 2та физиотерапия хонаси, 2та массаж хонаси, сенсор хонаси, майда моторикани ривожлантириш, ижтимоий-маиший мослашиш, мусиқа ва арт-терапия хонаси, ортопед, психолог, педиатр, диетолог, логопед, реабилитолог, психоневролог, методист ва навбатчи шифокор хоналари мавжуд.

Бу ҳақда ахборот ҳамкоримиз - "Замон" дастури орқали хабар берилди.


    Бошқа янгиликлар