Футбол бўйича Руминия лигасида қанот ҳаками бўлиб фаолият олиб борадиган Мариуш Матица ҳакам ассистенти Гьоргие Думенинг қўлини сўради, дея маълум қилмоқда Lenta.ru нашри.
“Орадя” ва “Диосиг” жамолари ўртасида бўлиб ўтадиган матч бошида 22 ёшли Матица майдонда Думенинг қаршисига келиб, чўк тушиб, унга турмушга чиқишини сўрайди.
Минбарлардан бирида ҳакамнинг дўстлари худди шу савол туширилган пешлавҳани кўтариб туришган. Қиз эса розилик билдириб, кўз ёшларини тийиб туролмади.






