Нуротада давлат хизматлари марказида барча қулайликларга эга хизмат кўрсатиш ойналари, болалар майдончаси, кутиш зали, мутолаа учун қўйилган китоб жавони тантанада иштирок этган 400 нафардан ортиқ нуроталикларни хурсанд этди. Боиси аввал одамлар икки-уч кичик хоналари бор марказда анча тиқилиб қолгандилар. Рақамлар буни исботлайди.
Марказда 2018 йилда жами хизматлар сони 12 мингтани ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 4 ойи давомида 14 мингдан ортиқ фуқаро мурожаатига хизмат кўрсатилди.








