Ўзбекистоннинг Корея республикасидаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 9 май куни Сеул шаҳридаги квартирада содир бўлган ёнғин натижасида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароси Фаррух Муминовнинг (1996-йилда туғилган) жасади Тошкентга жўнатилди.
Ҳозирги пайтда Жанубий Корея томони ёнғиннинг барча сабабларини аниқлаш учун тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.






