1

​Сиртқи таълимга қабул қилиш тартиби белгиланди

ЖАМИЯТ 13.05.2019, 11:46
​Сиртқи таълимга қабул қилиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги томонидан олий таълим масалаларига бағишланган «Қонунчиликдаги янгиликлар» брифинги ва матбуот анжуманида ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. Унда Олий ва ўрта-махсус таълим соҳаси мутахассислари киритилган қўшимчалар билан сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланганлигини ҳам маълум қилишган. Демак унга кўра:

-сиртқи таълимга ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади;

-кириш имтиҳонлари 16 августдан 25 августгача камида 3 та фандан ўтказилади;

-ёзма имтиҳонлар шифрланган ҳолда текширилади.

Имтиҳонлар бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи 3 та фандан тўпланиши керак бўлган максимал 189,0 баллдан, ҳар бир фаннинг ўрнига қараб унинг учун ажратилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланади.

Натижалар имтиҳондан кейин 1-3 кунда таълим муассасасининг расмий сайтида эълон қилинади.

Шунингдек, магистратурага киришда қуйидагилар бекор қилинди:

магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбат;

«Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича синов;

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича синов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1