115 миллион сўмлик писта маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

ЖАМИЯТ 15.05.2019, 23:30
115 миллион сўмлик писта маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Наманган вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари билан ҳамкорликда Уйчи тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида тумандаги маҳаллалардан бирида истиқомат қилувчи фуқаро С.И.нинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлайдиган омбори холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу омборда хорижда етиштирилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган қарийб 115 миллион сўмлик 2867 килограмм писта маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1