my5
all

Мехикода фавқулодда экологик вазият эълон қилинди

ДУНЁ 16.05.2019, 12:00
967
Мехикода фавқулодда экологик вазият эълон қилинди

Мексика пойтахтида фавқулодда экологик вазият эълон қилинди, дея хабар қилмоқда Тvzvezda.ru нашри.

Бунга эса Мехико яқинида рўй бераётган ўрмон ёнғинлари сабаб бўлган. Алангадан чиқаётган қора тутун ҳавонинг заҳарланишига олиб келмоқда. Ҳаво контсентрацияси бир кубометр учун 158 микрограммгача ошган. Аслида нормал ҳолат 25 микрограммга тенг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги одамларни ниқобсиз кўчага чиқмаслик ҳамда чуқур нафас олмаслик ҳақида огоҳлантирган. Бу айниқса, қариялар ҳамда болалар саломатлиги учун хавфлидир.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси