1

“Оила — энг улуғ қадрият” республика танлови ғолиблари тақдирланди

ЖАМИЯТ 16.05.2019, 18:00
“Оила — энг улуғ қадрият” республика танлови ғолиблари тақдирланди

15 май — Халқаро оила куни муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Журналистлар ижодий уюшмаси ҳамда “Ўзбеккино” миллий агентлиги билан ҳамкорликда эълон қилинган “Оила — энг улуғ қадрият” республика танлови ғолиблари аниқланди.Энг яхши мақола, энг яхши ижтимоий ролик, энг яхши ҳужжатли ва бадиий фильм йўналиши бўйича эълон қилинган республика танловида республикамизда ижод қилаётган журналистлар ва ижодкорлар иштирок этишди. Танловнинг “Энг яхши мақола” йўналиши бўйича 1-ўринга Садоқат Махсумова “Маҳалла” газетаси мухбири, 2-ўринга Мунисхон Каримова “Халқ сўзи” газетаси мухбири, 3-ўринга Наргиза Умарова “Ёшлар овози” газетаси мухбири лойиқ деб топилди.

Танловнинг “Энг яхши ҳужжатли ва бадиий фильм” йўналишида 1-ўрин билан Умид Ҳамдамов “Иссиқ нон” фильми учун, 2-ўрин билан Аҳмед Унарбаев “Опа” фильми учун, 3-ўрин билан Самиддин Лутфуллаев “Қора зарба” фильми учун тақдирландилар.

“Энг яхши ижтимоий роликлар” йўналиши бўйича 1-ўрин Юлдуз Усмоновага, 2-ўрин Нафосат Эркаевага, 3-ўрин Гуландом Юнусовага берилди.

Ғолиблар 15-май куни пойтахтимизнинг “Central Park” истироҳат боғида “Аҳил оилалар ташрифи” муносабати билан ташкил этилган байрам дастурида “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1