АсосийJamiyat

Ўзбекистон Адлия вазирлигининг ходимлари Сингапур ҳамкорлик дастурининг қисқа муддатли курсларида иштирок этишади

'Ўзбекистон Адлия вазирлигининг ходимлари Сингапур ҳамкорлик дастурининг қисқа муддатли курсларида иштирок этишади'ning rasmi

Санкт-Петербургда ўтаётган IX халқаро юридик форум доирасида 16 май куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов ҳуқуқ ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича Сингапур катта давлат адлия вазири Эдвин Тонг билан учрашди. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов меҳмонларни қутлар экан, икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, Сингапурнинг ҳуқуқ соҳасидаги тажрибасини ўрганиш заруриятини қайд этди. Хусусан, яқинда Сингапурда қабул қилинган онлайн-ёлғон ва манипуляциялардан ҳимояланиш тўғрисидаги Қонун тилга олинди.

Шунингдек Р. Давлетов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг Сингапур ҳамкорлик дастурининг қисқа муддатли курсларида иштирок этишга таклиф этилгани учун миннатдорчилик билдирди.Ушбу дастур «Халқаро ҳаво ҳуқуқи: қўлланилиши ва амалиёт», «Давлат-хусусий шериклиги бўйича инфратузилма лойиҳалари», «Рақамли иқтисодиёт – улкан маълумотлар ва аналитика», «Молиявийтехнологиялар: Имкониятлар ва муаммолар (Fintech)» каби йўналишларни кўзда тутади.

Ўз навбатида, Сингапурнинг Ҳуқуқ ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича каттадавлат вазири Эдвин Тонг ҳамжорий йилнинг 25-27 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтган «Tashkent Law Spring» Халқаро юридик форумиюксак даражада ташкиллаштирилгани қайд этди ва ушбу тадбирда иштирок этиш имконияти тақдим этилгани учунминатдорчилик билдирди.

Мулоқот чоғида томонлар келгусида барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегациясининг Санкт-Петербургда ўтаётган IX халқаро юридик форумидаги иштироки давом этмоқда.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

    Бошқа янгиликлар