Швецияда ўз қизларини вегетерианликка мажбурлаган ота-она қамоққа олинди, дея хабар берди Dagens Nyheter нашри.
Гетеборг шаҳри суди қизчанинг ота-онасига уч ойлик қамоқ жазосини чиқарган. Қизча очлик ва витаминлар етишмаслиги натижасида касалхонага тушганидан сўнг бу ҳақда полиция хабар топган. Бир ярим ёшлик қизчанинг вазни олти килограмм бўлган, аслида, бу ёшда болаларнинг вазни тўққиз-ўн кило бўлиши лозим. Ота-она болага фақат сабзавотли таомлар бериб, гўштли маҳсулотлардан мосуво қилган.






