АсосийDunyo

Чикагода ноёб қора каркидон туғилди

'Чикагода ноёб қора каркидон туғилди 'ning rasmi

Американинг Чикаго шаҳри ҳайвонот боғида шарқий қора каркидон дунёга келди, деб хабар қилмоқда Lenta.ru нашри.

Ушбу тур жониворлар йўқолиб кетиш арафасида турибди.

13 яшар Капуки (Kapuki) лақабли урғочи соппа-соғ каркидончани дунёга келтирди.

Мазкур каркидонлар ўтган асрнинг етмишинчи-тўқсонинчи йиллари браконьерлар томонидан қирила бошлаган, негки уларнинг шохлари қимматбаҳо ҳисобланади. Бугунги кунга келиб ноёб жониворларни асраб қолишга қаратилган саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ, қора каркидонларнинг сони 5 мингтага етди.

    Бошқа янгиликлар