АҚШ ва Хитой ўртасида давом этаётган савдо уруши ҳар икки давлатнинг кўплаб соҳаларига таъсир кўрсатмоқда, деб хабар берди ТАСС нашри.
Хусусан бу ҳолат туризм соҳасини ҳам четлаб ўтмади.Қўшма Штатларга Хитойдан келаётган сайёҳлар оқими сўнгги 10 йил ичида ўсиб бораётган эди. Бироқ айни вақтга келиб, кўрсаткичлар кескин тушиб кетган.Кўп сонли хитойликлар мамлакатни тарк этишмоқда ёкиАҚШга сафар қилишдан воз кечишяпти. Миллий сайёҳлик ва туризм департаменти тарқатган маълумотларга кўра, сайёҳлар оқими 2018 йилга нисбатан 5,7 фоизга камайган.






