1

“Яшил” йўлакдан “ҳаракат”ланган тилла ва кумушлар

ЖАМИЯТ 13.06.2019, 07:28
“Яшил” йўлакдан “ҳаракат”ланган тилла ва кумушлар

Божхона органлари томонидан халқаро аэропортларимизда жорий этилган “қизил” ва “яшил” йўлаклар фуқароларнинг қимматли вақтларинитежаш ва уларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.

Аммо баъзи шахслар мазкур имкониятдан ўзларининг ноқонуний мақсадлари йўлида фойдаланишлари, божхона ходимининг кўзини шамғалат қилишга уринишлари эса, ачинарли ҳолдир.

Яқинда ҳам Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Бухоро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан хорижий рейс орқали ҳаракатланиш чоғида мамлакатимизга яширинча қимматбаҳо тақинчоқларни олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди.

Фуқаро Ҳ.Қ“яшил” йўлак орқали ҳаракатланиш чоғида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада эса,у ўзи билан умумий қиймати 8 167 800 сўмлик, жами 408,39 граммзаргарлик буюмларини божхона чегарасидан яширинча олиб ўтишга уринганлиги ўз тасдиғини топди.

Ҳозирда, ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1