1

“Сарҳисоб ва истиқболдаги қадамлар”

ЖАМИЯТ 24.06.2019, 11:58
“Сарҳисоб ва истиқболдаги қадамлар”

Тадбиркор бугун жамиятда муҳим одамлардан бирига айланган. Иқтисоднинг сиёсатдан устун қўйилишида ҳам ушбу соҳанинг қанчалик аҳамиятли эканини кўришимиз мумкин. шу боисдан ёшларнинг етакчилик, инновацияга интилувчанлик билан бирга уларнинг бизнесга бўлган лаёқати, қизиқиши ва қобилиятини оширишга бўлган эътибор юксак даражада ва бу ўз самарасини сезиларли даражада кўрсатиб келмоқда десак адашмаймиз. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши “Ёшлар пресс-клуби”да ташкил этилган матбуот анжуманида ҳам бу борада батафсил сўз юритилди.

Тадбир Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази, Ёш фермерлар Кенгаши ва “Ёшлар бизнес инкубатори” МЧЖ фаолиятининг йиллик сарҳисоби бўйича “Сарҳисоб ва истиқболдаги қадамлар” мавзусида бўлиб ўтди. Унда ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари, ёш тадбиркор ва фермерлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Анжуманда эришилган натижалар ва истиқболдаги қадамлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Унга кўра, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқ таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида имзоланган меморандум бўйича 2018 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда жойлашган таълим муассасалари “Бизнес клуб”лар фаолиятини йўлга қўйиш белгилангани таъкидлаб ўтилди. “Бизнес клуб” аъзолари учун республикамизнинг турли ҳудудларида жами 3355 маротаба дарслар ташкил этилган бўлиб, 284100 нафар ёшлар қамраб олинган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш маркази томонидан ёшларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишига кенг жалб қилиш, уларда керакли кўникмаларни шакллантириш мақсадида “Бизнес сайёҳат” лойиҳаси амалга оширилди. Ушбу лойиҳа ўтган йил давомида 684 маротаба амалга оширилган бўлиб, лойиҳа доираси 17858 нафар ёшлар қамраб олинди. Ёш тадбиркорлар ва ҳунармандлар ўртасида жами 368 маротаба кўргазма ва савдолар, меҳнат ярмаркалари ташкил этилди. Республикамизнинг барча ҳудудларидаги бўш қолган касб-ҳунар коллежлари биноларида 130 дан ортиқ тадбиркорлик кластерлари ташкил қилиниб натижада 1425 дан ортиқ иш ўринлари яратилди.

Анжуманда таъкидланишича, Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши томонидан ўтган йил мобайнида ўнлаб лойиҳалар доирасида 400 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилди. Уларда 12 мингга яқин ёш фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари ва фермерликка қизиқувчи ёшлар қамраб олинди. Ёшлар томонидан Кенгашга жами 747 та мурожаатлар келиб тушган ва улардан 698 таси ижобий ҳал этилган бўлиб, қолганларига қонуний тарзда чоралар кўрилди. 410 нафар ёшларга фермерлик фаолиятини бошлаш учун 8856 гектар ер майдони ажратилишида кўмаклашилди. 632 нафар ёш фермерларга 71 млрд. 526 млн. сўм кредитлар ажратилишида кўмаклашилди. “Она ер ёшлар қўлида” шиори остида Ўзбекистон ёш фермерларининг I Республика форуми ўтказилгани ҳам алоҳида аҳамиятлидир.

Ёш фермерлар учун ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Томорқа – даромад манбаи”, “Фермер-фермерга”, “Фидойи ёшлар отрядлари”, “Ўсимликлар клиникаси”, “Ёшлар инновацион ривожланиш йўлида”, “Ҳар бир ёшга бир гектар” сингари кўплаб лойиҳалар амалга оширилгани ва самарали натижалар кўрсатилгани келгусидаги амалга ошириладиган ислоҳотларга замин яратиши тадбирда қайд этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1