1

Ҳарбий ўқув факультети курсантлари қасамёд қабул қилди

ЖАМИЯТ 01.07.2019, 12:45
Ҳарбий ўқув факультети курсантлари қасамёд қабул қилди

Кеча, 30 июнь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ҳарбий ўқув факультети (Ҳарбий кафедра) курсантларининг Ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантаналимаросимдауниверситет ректори Садриддин Туробжонов, Мудофаа вазирлиги кадрлар тайёрлаш бош бошқармаси масъул офицерлари курсантларни Қуролли Кучлар сафига киришлари муносабати билан қутлади.

Шунингдек,тадбирдаМудофаа вазирлиги ҳарбий оркестри ҳам иштирок этиб, ўзининг чиқишлари билан йиғилганларга хуш кайфият улашди. Ҳар йили Тошкент давлат техника университетининг Ҳарбий ўқув факультети 3-курс курсантлари Қуролли Кучлар сафига кириш олдидан ўз хизмат бурчларини садоқат билан адо этиш тўғрисида қасамёд қилишади. Бу йилги маросим ҳар галгидан кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Тадбирг аташриф буюрган ота-оналарнинг ҳам қувончлари бисёр.

“Қалбим фахрга тўлиб, ғурурланиб турибман. Саф тортиб турган норғул йигитлар орасида менинг ҳам фарзандим борлиги кўксимни ифтихорга тўлдирмоқда. Қаранг, ҳарбий либос фарзандларимизга янада кўрк, салобат бахш этибди. Ҳарбий қасамёд қабул қилган ўғлимнинг аҳдига содиқ қолишига, Ватан олдидаги бурчини намунали ўтаб, юзимизни ёруғ қилишига ишонаман”, —дейди курсант онаси Замира Рўзиева.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1