1

Фарғона давлат университетига бу йил 72 ёшли аёл ҳужжат топширган

ЖАМИЯТ 01.07.2019, 18:18
Фарғона давлат университетига бу йил 72 ёшли аёл ҳужжат топширган

Бу ҳақда Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилдан бошлаб олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда ёшга доир чекловлар олиб ташланган. Шунингдек, саломатлик ҳолати бўйича маълумотнома ҳам сўрамаяпти. Ҳозирга қадар 70 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган. Бугундан бошлаб кунлик ҳужжат топшириш кўрсаткичи кескин ортган. Бугун куннинг биринчи ярмида 10 мингдан кўп ҳужжат топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1