1

Фарғонадаги пахтани қайта ишлаш заводи мутасаддилари 15 нафар ишчининг иш ҳақини тўламаганлиги аниқланди

ЖАМИЯТ 10.12.2014, 18:25
Фарғонадаги пахтани қайта ишлаш заводи мутасаддилари 15 нафар ишчининг иш ҳақини тўламаганлиги аниқланди

Фарғона вилояти Ёзёвон туманининг Қоратепа қишлоғида яшовчи Равшанбек Сойибов “Қува пахтани қайта ишлаш заводи” акциядорлик жамиятига мавсумий ишга киради. Лекин иш ҳақини вақтида ололмайди. Охир-оқибат нажот истаб, Фарғона вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га сим қоқади. Бу ҳақда uz24.uz нашри “Инсон ва қонун” газетаси маълумотларига таяниб хабар беради.

Мазкур мурожаат бошқарма мутахассислари томонидан батафсил ўрганиб чиқилганда, фуқаро шартномага кўра, уч ой муддатга ишга қабул қилингани, унга 1 миллион 65 минг сўм иш ҳақи ҳисобланган бўлса-да, фақатгина июнь ойида 160 минг сўм берилгани аниқланди. Қолган 905 минг сўмни тўлашни эса жамият ҳисобчилари пайсалга солиб келган. Ваҳоланки, бажарилган ишлар далолатномасига асосан ҳар ойлик иш ҳақи кейинги ойнинг 5-санасига қадар тўланиши лозим эди.

Шунингдек, мурожаатни ўрганиш мобайнида “Қува пахтани қайта ишлаш заводи” АЖ мутасаддилари яна 15 нафар ишчининг 11 миллион 954 минг 590 сўмлик иш ҳақини тўламаганликлари аниқланди. Шу боис вилоят адлия бошқармаси томонидан Равшанбек Сойибовга тўланмаган 905 минг сўм иш ҳақи ва 1 миллион сўм маънавий зарар ундириш, 15 нафар ишчининг иш ҳақини ундириш юзасидан эса суд буйруғи чиқаришни сўраб, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Суд мажлисига қадар жамият томонидан Р.Сойибовнинг иш ҳақи тўлаб берилди. 15 нафар ишчининг иш ҳақини ундиришга оид суд буйруғи чиқарилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1